U-23 Осиё кубоги. "D" гуруҳида иккинчи тур якунланди
- 11-январ, 22:24
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Саудия Арабистонида мезбонлик қилинаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари давом этмоқда. Бугун мусобақанинг "D" гуруҳида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Биринчи беллашувда Хитой Австралияни 1:0 ҳисобида таслим этди. Иккинчи ўйинда эса Ироқ ва Таиланд жамоалари майдонга тушди, мазкур баҳс 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.
Маълумот учун, айни пайтда Хитой 4 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Австралия эса 3 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
{game}19591884{/game}
{game}19591884{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ