U-23 Осиё кубоги. Бугун Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради
- 17-январ, 03:55
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаси ҳал қилувчи босқичга кириб бормоқда. Бугун турнирнинг чорак финалидан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтади.
Дастлаб, соат 16:30'да Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўтказилади. Куннинг иккинчи учрашувида эса Австралия ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўзаро куч синашади. Ушбу тўқнашув соат 20:30'да старт олади.
Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров шогирдлари мазкур босқичда Хитой устидан ғалаба қозонса, ярим финалда Вьетнам ёшлар жамоасига қарши майдонга тушади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ