
U-23 Осиё кубоги. Биринчи голимиз пенальтидан киритилди, Ўзбекистонда ўтган турнирда ҳам илк голимиз нуқтадан урилганди
- 17-апрел 2024, 18:56
- 0
- Футбол
Айни вақтда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичининг илк турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Малайзияга қарши баҳс олиб бормоқда. Унда вакилларимиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозоняпти.
Ягона голни пенальтидан Жасур Жалолиддинов киритди. У жамоамизнинг мусобақадаги илк голига муаллифлик қилди.
Қизиғи, Ўзбекистонда ўтган турнирда ҳам дастлабки голимиз пенальтидан урилганди. Туркманистон билан учрашувда Улуғбек Ҳошимов 11 метрлик нуқтада адашмаганди. Унинг голи эвазига олимпиячиларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ