U-17 ЖЧ. Португалия пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, финалга йўл олди
- 24-ноябр 2025, 23:19
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Ўсмирлар ўртасида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг ярим финал учрашувлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
Ярим финалнинг иккинчи баҳсида Португалия терма жамоаси Бразилия билан куч синашиб, пенальтилар сериясида муваффақиятга эришди (6:5). Беллашувнинг асосий вақтида эса ҳисоб очилмаган эди.
Маълумот ўрнида, Португалия терма жамоаси финалда Италияни енгган Австрия терма жамоаси билан тўқнаш келади.
Чемпионат мира U17
vs
Portugal U17 won after penalties.Маълумот ўрнида, Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида Италияга 3:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ