Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшеҳир" йирик ғалабани қўлга киритди. Элдор Шомуродовдан дубль
- 11-апрел, 18:20
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Туркия Суперлигасининг 29-турида Нури Шахин бошчилигидаги "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Генчлербирлиги"ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаб, 82 дақиқа ҳаракат қилди ва икки голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Дастлаб, ҳамюртимиз 10-дақиқада ҳисобни очишга эришди. 40-дақиқага келиб эса вакилимиз дублни расмийлаштирди ва чемпионатдаги голлари сонини 18 тага етказиб олди. Орадан икки дақиқа ўтиб, жамоанинг бошқа бир ҳужумчиси Бергут Йилдирим учинчи голга муаллифлик қилди.
Супер Лига
vs
İstanbul Başakşehir won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ