Туркия клуби "Ливерпуль" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи
- 11-апрел 2025, 22:50
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Алисон Бекер ёзда "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин. Мавсум якунида мерсисайдликлар сафини ҳозирда "Валенсия"да ижара асосида ўйнаётган Георгий Мамардашвили тўлдиради. Шу тариқа, "қизиллар" асосий дарвозабон позициясида ўзгариш қилиши мумкин.
"Sabah" нашрининг хабар беришича, Алисонга қизиқиш билдираётган клублардан бири — Туркиянинг "Галатасарай" жамоаси. Бу клуб сўнгги йилларда Европадан номдор футболчиларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, ҳозирда "Галатасарай" сафида ижара асосида ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳаракат қилмоқда.
32 ёшли посбон "Transfermarkt" портали томонидан 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ