ЦСКА назорат ўйинида "Ордабаси"ни мағлуб этди
- 23-январ 2025, 14:26
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Москванинг ЦСКА жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида йиғин ўтказмоқда.
"Армиячилар" йиғин доирасидаги дастлабки назорат учрашувида Қозоғистоннинг "Ордабаси" билан беллашди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Легионеримиз Аббосбек Файзуллаев захирада қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтликлар бундан аввалги учрашувни ОКМКга қарши ўтказган эди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ