Товон пули 1 миллиардлик футболчи учун МЮ ва "Интер" курашмоқчи
- 21-феврал, 16:10
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
"Барселона"нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде фаолиятини АПЛ ёки А Серияда давом эттириши мумкин.
"Mundo Deportivo" нашри берган хабарларга кўра, испаниялик ҳимоячининг хизматларига Европанинг икки гранди жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Нерадзуррилар" 2027 йилда шартномаси тугайдиган Федерико Димарконинг ўрнига айнан Бальдени олиб келишни мақсад қилган. "Манчестер Юнайтед" ҳам футболчини сотиб олиб, ҳимоя чизиғида ранг-барангликни амалга оширмоқчи. Футболчининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. "Трансфермаркт" портали фулбекни 60 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, 22 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда умумий 32та ўйинда майдонга тушиб, 3та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ