"Тоттенхэм" янги бош мураббийини эълон қилди!
- 14-феврал, 17:24
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 1
- Футбол
Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, хорватиялик мутахассис "шпорлар"ни жорий мавсум якунига қадар бошқаради.
"Игор бизга аниқ мақсад билан қўшилмоқда.Унинг асосий вазифаси натижаларни яхшилаш, муваффақиятга эришиш ва Премер-лига турнир жадвалида кўтарилиш. Шунингдек, Тудор мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида жамоага уюшқоқлик, интенсивлик ва рақобатбардошлик олиб келиш", - дейилади "Тоттенхэм" баёнотида.
Маълумот учун, Лондон клубига тайинлангунга қадар 47 ёшли мутахассис "Ювентус"б "Марсель" ва "Верона" клубларини бошқарган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ