
"Тоттенхэм" мухлислари учун ажойиб хабар
- 9-январ 2020, 10:40
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби дарвозабони Уго Льорис тирсагидан олган жароҳатидан соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, франциялик посбон АПЛнинг 8-туридан ўрин олган "Брайтон"га (0:3) қарши ўйинда жароҳат олган эди. Натижада у тирсагидан операция қилинган эди.
Льорис ҳозирча енгил машқларни бажариб туради. Бироқ, яқин 10 кун ичида тўлиқ машғулотларга киришиши айтилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ