Тўрабек Хабибуллаев қозоғистонлик боксчига ҳеч қандай имкон қолдирмади!
- 10-сентябр 2025, 19:58
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни кунларда Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
-90 кг да иштирок этаётган вакилимиз Тўрабек Хабибуллаев ҳамда қозоғистонлик Сағиндик Тоғамбайни қарама-қаршилиги якунланди. Чарм қўлқоп устамизнинг катта устунлигида кечган баҳс ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Тўлиқ 3 раунд давом этган жангда Хабибуллаев ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (5:0) ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз Феруза Казакова ва Мунгунсаран Балсан (Мўғилистон) тўқнашуви кутяпти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ