
Томас Мюллер терма жамоадаги келажаги борасида қарор қилди
- 11-январ 2023, 10:11
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Германия вице-сардори Томас Мюллер терма жамоадан ҳали кетмасликка карор қилди.
"Қатардаги жаҳон чемпионатида Коста-Рика билан ўйиндан кейин ҳаяжонландим, бу қайғули лаҳза эди. Флик билан фикр алмашдим. Мен профессионал футболчи эканман, терма жамоа учун доим тайёрман", - дейди "Бавария" ярим ҳимоячиси.
33 ёшли футболчи мундиалдаги Коста-Рика билан (4:2) учрашувдан сўнг: "Агар бу менинг Германия терма жамосидаги сўнгги ўйиним бўлса, мен ундан завқ олдим. Доимо юрагимни майдонда қолдиришга ҳаракат қиламан", - деганди.
Эслатиб ўтамиз, Мюллер "немис машинаси" сафида 2010 йилдан бери тўп тепади. У миллий жамоа таркибида 121 ўйин ўтказиб, 44 та гол урган.коста
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ