Токио-2020. Қодировага ярим финал остонасида жаҳон чемпиони рақибалик қилади
- 30-июл 2021, 14:04
- Javokhir Azimov
- 1
- Бокс
Ҳозиргина -60 кг вазнда баҳсларга киришган Райхона Қодирова нимчорак финал учрашувини ўтказди.
Конго Демократик Республикаси вакиласи Наоми Юмбага қарши рингга кўтарилган вакиламиз ҳар учала сетда устунлик намойиш этди. Ҳакамлардан 4 таси Қодировага 30 балл берган бўлса, 1 рефери 29 баҳога лойиқ кўрди.
Энди вакиламизга ярим финал остонасида бразилиялик Беатрис Феррейра Соарес қаршилик қилади. Маълумот учун, Соарес 2019 йилги жаҳон чемпионати ғолибаси саналади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ