Тимо Вернер бугун собиқ клуби билан шартнома имзолайди
- 8-август 2022, 07:46
- 0
- Футбол
"Челси" ҳужумчиси Тимо Вернернинг "Лейпциг"га трансфери қачон амалга ошиши маълум бўлди.
26 ёшли германиялик форвард бугун собиқ клубига қайтади. Лондонликлар Вернер трансферидан 30-35 миллион евро ишлаб олади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2016-2020 йиллари "Лейпциг" шарафини ҳимоя қилган. У "кўклар" сафида жами 89 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 21 голга ассистентлик қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ