Тезкор хабар! Ўрунов фаолиятини қаерда давом эттириши аниқ бўлди!
- 20-феврал 2021, 20:29
- Javokhir Azimov
- 1
- Футбол
"Спартак" Остон Ўруновни РПЛ қайдномасидан чиқарганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Москваликлар матбуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, ҳамюртимиз фаолиятини "Уфа" таркибида давом эттиради. Клуб Ўруновни мавсум сўнгига қадар ижарага олган.
Эслатиб ўтамиз, легионеримиз аввал ҳам уфаликлар либосида 10 та ўйин ўтказган ва "қизил-оқлар" сафига йўл олганди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ