
Тезкор! Самвел Бабаян қайтди, у Ўзбекистонда иш бошлайди
- 20-сентябр 2024, 11:28
- Oybek Yo’ldoshev
- 7
- Футбол
"Навбаҳор" жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян оёқдаги жарохати сабабли постдан ўз хохишига кўра кетган эди. Ёзнинг сўнгги кунларида мураббий Германияда муваффақиятли операция қилинди бир хафта аввал Ўзбекистонга қайтиб келди. Айни дамда тикланиш жараёнида.
Биздаги маълумотларга кўра мутахассис келаси мавсумда олдига катта мақсадларни қўядиган клубда иш бошлайди.
Самвел Бабаян "Навбаҳор" бошқарувида ўтказган 3 йил, дуч келган муаммолари, жарохатини асл сабаби ва келажак режалари ҳақида тез орада шов-шувли интервью беради.
"Дангал"нинг дангал сони меҳмони бўлади. Тез орада SPORTS.uzнинг ижтимоий тармоқларида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ