
Тезкор! Жалолиддин Машариповга Туркия чемпионатидан таклиф бор
- 4-январ 2022, 23:56
- 1
- Футбол
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ал-Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, футболчи хизматига Истанбулнинг "Башакшехир" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Агар томонлар келишувга эришса, қишки трансфер вақтида Машарипов турк клубига кўчиб ўтиши мумкин.
Аввалроқ, вингерга БАА ва Саудия Арабистони жамоаларидан ҳам таклифлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Айни дамда "Башакшехир" жамоаси чемпионатда 19-турдан сўнг 33 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ