Тезкор! Англия терма жамоаси юлдузи кўричак туфайли бир ойга сафдан чиқди
- 26-март 2023, 20:52
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Англия терма жамоаси хавбеки Филип Фоден Украинага қарши учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди.
Бугун тонгда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси кўричагини олдириб ташлади. Операция туфайли Фоден 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши тахмин қилиняпти.
Жорий мавсумда Фоден жами 36 та беллашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 6 та ассист муаллифига айланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ