
Тер Штеген ҳамюртини Ла Лига клубларига "реклама" қилди
- 1-июн 2020, 22:30
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген мавсум сўнггида “Боруссия” Дортмунддан кетадиган ҳамюрти Марио Гётце Ла Лигага жуда мос тушишини айтди.
“Марио – тўп билан муомала қила оладиган ва ўйинни бошқара оладиган футболчи. У Ла Лигага жуда яхши мослашиб кетган бўларди.
Унинг футбол ўйнаш мақсади борми ёки йўқ, буни билмайман. У билан суҳбатлашганимизда, футбол ҳақида умуман гаплашмаймиз”, - дейди германиялик посбон.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ