Тчуамени жамоа бош мураббийи билан муносабатлари ҳақида гапирди
- 11-сентябр 2025, 12:17
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени испаниялик мутахассис Хаби Алонсо ҳақида фикр билдирди.
- Бу мураббий билан ишлаш менга ёқади. У билан муносабатларимиз аъло даражада. Ҳозирги пайтда ҳар бир ўйинга диққат қаратяпман, жамоадошларимга ёрдам бермоқчиман. Яна ривожланишни мақсад қилганман, - деди франциялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо 2024/2025 йилги мавсум якунидан сўнг "қаймоқранглилар" бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. Ла Лиганинг жорий мавсумида Орельен учта учрашувда майдонга тушди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ