
Тайсон Бразилия клуби билан шартнома имзолади
- 17-апрел 2021, 13:04
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Шахтёр”ни можаролар туфайли тарк этган ҳужумкор ярим ҳимоячи Тайсон фаолиятини ватанида давом эттирадиган бўлди.
33 ёшли бразилиялик футболчи “Интернасьонал” клуби билан шартнома имзолади. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, томонлар 2 йиллик битимга имзо чеккан.
Тайсон 2013 йилдан буён “Шахтёр” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида донецкликлар сафида жами 299 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 55 та гол ҳамда 78 та голли узатма ёздириб қўйди.
Тайсон “Шахтёр” сафида 6 марта Украина чемпионатида зафар қучди. Бундан ташқари, 5 карра мамлакат кубоги ва 4 карра мамлакат суперкубоги соҳиби бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ