
Таэквондо WT. Улуғбек Рашитов жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
- 30-май 2023, 09:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Олимпизм
Бокуда старт олган таеквондо WТ бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли бошланди. Илк куннинг ўзидаёқ терма жамоамиз бронза медалига сазовор бўлди.
-68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтган юртдошимиз финал остонасида кореялик Хо-Жун Жинга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу Рашитов учун фаолиятида жаҳон чемпионатларидаги илк медаль ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ