
Сув полоси. Терма жамоаларимизнинг қитъа чемпионатидаги рақиблари маълум
- 19-октябр 2022, 18:01
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Сув спорти
Сув полоси бўйича Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоасининг рақиблари маълум бўлди.
Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, 7-14 ноябрь кунлари Таиланднинг Самутпракан шаҳрида ушбу спорт тури бўйича қитъа биринчилиги бўлиб ўтади. Мусобақада жами 18 та жамоа иштирок этади. Эркаклар баҳсида 11 та мамлакат термалари 2 гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионатни бошлайди. Йигитларимиз унда “А” гуруҳидан ўрин олган. 7 та аёллар жамоаси эса ягона гуруҳда айлана тизимида ўтадиган беллашувларда ғолиблик учун курашга киришади.
Вакилларимиз жой олган гуруҳлар билан танишинг:
Аёллар: Ўзбекистон, Япония, Хитой, Корея Республикаси, Таиланд, Қозоғистон, Сингапур.
Эркаклар: Ўзбекистон, Эрон, Қозоғистон, Таиланд, Корея Республикаси, Ҳиндистон.
Терма жамоаларимиз айни кунларда Республика олий спорт маҳорат мактабининг сузиш ҳавзасида машғулотларни олиб бормоқда.