“Сурхон” Россия клубини ишончли ҳисобда мағлуб этди
- 5-феврал, 19:12
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган “Сурхон” жамоаси ўзининг тўртинчи назорат учрашувида Россия клубини мағлуб этди.
Сурхондарёликлар бугунги ўртоқлик учрашувида “Ленинградец” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдаги голлар Сарвар Абдуҳамидов ҳамда Беҳруз Каримов томонидан киритилди.
Ушбу йиғин доирасида “Сурхон” клуби яна учта назорат учрашуви ўтказади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ