
"Сурхон": "Биз Хитойга кетмоқдамиз!"
- 18-июл 2023, 17:00
- 1
- Футбол
"Сурхон" жамоаси Хитойда йиғин ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Яқин кунлар ичида жамоамиз Хитойга учиб кетади. Шанхай вилоятининг Юй Линг шаҳрида ўтказаётган ўқув-машғулот йиғини 18-25 июль кунларида бўлиб ўтади.
Хитойдаги йиғин доирасида ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган ҳамда янги футболчилар кўрикдан ўтади", - дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, "Сурхон" клуби айни пайт 19 очко тўплаган ҳолда Суперлига турнир жадвалининг 6-поғонасини банд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ