Суперлига. "Хоразм" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб жамоа номи аниқланмади
- 3-октябр 2025, 20:07
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор" клублари ўртасидаги навбатдаги тўқнашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Икки гол ҳам 11 метрлик жарима зарбасидан киритилди. Дастлаб, 24-дақиқада Аббос Ғуломов ҳисобни очган бўлса, 71-дақиқада "Хоразм" футболчиси Мурод Бобожонов орадаги фарқни йўққа чиқазди.
Шунингдек, 59-дақиқада "Хоразм" ўйинчиси Диёрбек Ортиқбоев қизил карточка билан жазоланиб, майдондан четлаштирилди.
Суперлига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ