Суперлига. "Водий дербиси"дан фотолавҳалар!
- 6-октябр 2025, 19:51
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Андижон" ўртасидаги марказий беллашувда фарғоналиклар 2:0 ҳисобида меҳмонларни мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг биринчи бўлими якунланаётган бир пайтда Аброр Исмоилов чиройли зарбаси билан Эржан Токотаев дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида эса Жоэл Кожо "Нефтчи"нинг иккинчи голига муаллифлик қилган ҳолда, орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди.
Маълумот ўрнида, фарғоналиклар ушбу ғалаба орқали очколар сонини 51 тага етказиб олиб, пешқадам "Насаф" билан фарқни 2 тагача қисқартирди. "Бургутлар" эса 23 та учрашувдан сўнг 25 очко жамғарган ҳолда, 11-ўринда қолмоқда.
Беллашувдан фотолавҳаларни томоша қилинг:
Neftchi - Andijon

IMG_9708
1 / 59
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ