
Суперлига. "Сурхон" ягона гол эвазига "Металлург"дан устун келди
- 4-ноябр 2023, 17:56
- 2
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сурхон" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.
Ягона голга Тамерлан Жамалутдинов муаллифлик қилди. Унинг голига Силванус Нимели ассистентлик қилди.
Шу тариқа, "учар тулпорлар" 34 очко билан 6-ўринга чиқиб олди. 27 очкоси бор "маъданчилар" 9-поғонадан жой эгаллаган.
{game}3967{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ