Суперлига. “Сурхон” "Андижон" дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритди
- 27-октябр 2025, 20:38
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда "Сурхон" ўз уйида "Андижон"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дастлаб, ўйинни 11-дақиқасида Рустам Турдимуродов ҳисобни очди. Беҳруз Каримов эса 21 ва 42-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубльни расмийлаштирди. 52-дақиқада Жавоҳир Жўраев ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.
Ушбу ғалабадан сўнг сурхонликларнинг жамғарган очколари сони 28 та етди ва улар турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Суперлига
vs
Surkhon Termez won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ