Суперлига. "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912" устидан ғалаба қозонди
- 18-апрел 2025, 22:17
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" баҳси бўлиб ўтди ва унда номинал мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Самарқандда ўтказилган учрашувнинг 39-дақиқасида қўқонликлар бир киши кам бўлиб қолди. Иқболжон Маликжоновга ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди. Ягона гол эса 56-дақиқада Ален Машович томонида киритилди.
Шу тариқа, Навоий клуби ғалабани тантана қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ