
Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни таслим қилди, қирғизистонлик Меркдан дубль!
- 7-май 2024, 20:04
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.
Мазкур беллашувда мезбонлар 4:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Майдон эгалари сафида голларга Асқаров, Мерк (дубль) ва Черан муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг уч голи эса Отахонов, Миличкович (пенальти) ва Шарипов номига қайд этилди.
Шу тариқа, "шерлар" ушбу зафардан кейин очколарини 7 тага етказиб олди ва жадвалда 9-ўриндан жой олди. "Маъданчилар" 2 очко тўплаган бўлиб, клуб ҳозирча 13-поғонани банд этиб турибди.
Суперлига
vs
Pakhtakor won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ