Суперлига. Ўтган турда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган "Шўртан" "Қўқон-1912"га имкониятни бой берди
- 12-август 2025, 22:23
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ҳам ўз ниҳоясига етди. Бу турда "Шўртан" "Қўқон-1912"ни ўз уйида қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Дастлаб учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Абдуғофур Ҳайдаров ҳисобни очди. Орадан 30 дақиқа ўтиб эса Датси Клейди гол уриб, ҳисобни 0:2 кўринишга келтирди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётганда ғузорликлар футболчиси зизбек Пирмуҳаммадов орадаги фарқни қисқартирди. Лекин бу гол ҳам жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади.
Маълумот ўрнида, "Шўртан" ўтган турда "Бунёдкор" билан куч синашиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Суперлига
vs
Kokand-1912 won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ