Суперлига. ОКМК ўз уйида "Хоразм"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида таслим этди
- 23-август 2025, 21:25
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 20-турида Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК "Хоразм"ни ўз уйида қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Дастлаб учрашувнинг 8-дақиқасида Азиз Холмуродов ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб эса Мурод Бобожонов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 72-дақиқадаги Папаванинг голи олмалиқликларга ғалаба келтирди ва жамоани чемпионлик пойгасида сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, ОКМК ушбу ғалаба орқали очколар сонини 37 тага етказиб олиб, 4-ўринга чиқиб олди. "Хоразм" эса 19 очко билан 12-ўринда қолди.
Суперлига
vs
OKMK won after full-time.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ