
Суперлига. "Навбаҳор" "водий дербиси"да сўнгги дақиқадаги гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди
- 19-май 2024, 21:03
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.
Мазкур беллашувда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ягона голга 90+3-дақиқада Филип Иванович муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "лочинлар" ушбу натижадан кейин очколарини 15 тага етказиб олди ва жадвалда 1-ўриндан жой олди. "Йўлбарслар" 11 очко тўплаган бўлиб, клуб ҳозирча 5-поғонани банд этиб турибди.
Суперлига
vs
Navbakhor won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ