Суперлига. "Насаф" ва "Бунёдкор" учрашувида бу сафар ҳам ғолиб номи аниқланмади (фотогалерея)
- 5-октябр 2025, 01:21
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" баҳси бўлиб утди ва унда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди.
Дастлаб, 14-дақиқада "қалдирғочлар" футболчиси Имеда Ашортиа ҳисобни очди. 21-дақиқада эса Алибек Давранов мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланишига 4 дақиқа қолганда Амир Тўрақулов супер гол урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
"Aждарлар" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев 58-дақиқада боши билан гол киритиб, "Насаф"ни мағлубиятдан қутқарди.
Шунингдек, Норчаев 85-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади.
Қуйида беллашувдан фотолавҳаларни томоша қилинг:
Бунёдкор - Насаф 2:2

IMG_9204
1 / 72
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ