Суперлига. "Насаф" Қаршида "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди, Абдувоҳид Неъматовдан гол!
- 30-июн 2024, 21:59
- Oybek Yo’ldoshev
- 3
- Футбол
Суперлига 5-тури доирасидаги қолдирилган "Насаф" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Никабадзе ҳисобни очган бўлса, Бобир Абдихолиқов ҳисобни тенглаштирди. 13-дақиқада Фаррух Сайфиев рақиб жарима майдони ичидаги пала-партишликдан фойдаланиб, "лочинлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
34-дақиқада "аждарлар"нинг 34-рақамли футболчиси Шерзод Насруллаев орадаги фарқни йўққа чиқарди. 65-дақиқада "Навбаҳор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Абдувоҳид Неъматов 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва қаршиликларни олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, Бердиев шогирдлари турнир жадвалида етакчига айланиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ