
Суперлига. "Насаф" кубокдаги мағлубият учун "Андижон"дан "қасос олди"
- 25-август 2024, 22:06
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Суперлига 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" баҳси якунланди. Беллашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Зоран Марушич дублни қайд этган бўлса, Жамбули Жигаури ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди. Беллашув якунида Бобир Абдихолиқов қизил карточка олиб майдондан четлатилди.
Шу тариқа, "аждарлар" очколари сонини 38 тага етказиб олди ва пешқадамликда давом этади.
Суперлига
vs
Nasaf won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ