Суперлига. Май ойининг энг яхши мураббийи ким бўлди?
- 16-июн 2025, 16:35
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
ЎзПФЛ Суперлигада ўтган ойнинг энг яхши мураббийини эълон қилди.

Лиганинг маълум қилишича, "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев май ойининг энг яхши мураббийи бўлди.
Маълумот учун, Тожиев қўл остида "шерлар" ўтган ойнинг 4 та ўйинида 3 тасида ғалаба қозонди ва бир беллашувда мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 12:3.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ