
Суперлига. Март ойининг энг яхши мураббийи маълум
- 30-март 2022, 19:03
- 2
- Футбол
Суперлигада март ойининг энг яхши мураббийи номи эълон қилинди. Унга кўра, "Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
Мутахассис якунига етиб бораётган ойда "Қизилқум" билан 3 та ўйинда иштирок этди. Уларнинг 2 тасида ғалаба ва биттасида дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати - 5:1.
Шунингдек, Лазаревич билан бир қаторда энг яхши бўлиш учун Самвел Бабаян ("Навбаҳор"), Славче Войнески ("Пахтакор") ва Улуғбек Бақоев ("Сўғдиёна") ўрин олган эди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ