Суперлига. "Динамо" сўнгги сониялардаги голи эвазига ғалабани илиб кетди
- 25-май 2025, 23:14
- Bilolbek Imomov
- 1
- Футбол
Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
Драматик кечган баҳсда самарқандликлар 90+6-дақиқадаги голи эвазига камбек амалга ошириб, ғалабани илиб кетди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Роман Папарига ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 6-дақиқаси ўтиб бораётганда Ойбек Ўрмонжонов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса Шаҳзодбек Раҳматуллаев гол уриб, яна жамоасини олдинга олиб чиқди. 77-дақиқада Журани Ферреира орадаги фарқни қисқартирди. Шу билан бирга, қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчиси ўтиб бораётганда Санжар Қодирқулов гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Суперлига
vs
Dinamo Samarqand won after full-time.Хамидова Зебонисо
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ