Суперлига. "Динамо" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди
- 2-июл 2025, 21:53
- Jahongir Inomjonov
- 1
- Футбол
Суперлиганинг 7-туридан қолдирилган "Динамо" ва "Нефтчи" учрашуви якунланди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритди.
Беллашувнинг 24-дақиқасида Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Аброрбек Исмоилов жамоасининг иккинчи голини киритди.
Шу тариқа, фарғоналиклар 14-турдан сўнг очколарини 27 тага етказиб, учинчи ўринга кўтарилиб олди. Самарқандликлар эса 28 очко билан ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ