Суперлига. “Бухоро” ўз уйида “Қизилқум”дан устун келди
- 9-апрел, 20:52
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган “Бухоро” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Бу турда бухороликлар ўз уйида Навои жамоасини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дастлаб учрашувнинг 20-дақиқасида Жавоҳир Рўзиев ҳисобни очишга эришди. Мезбонларнинг иккинчи голини эса 59-дақиқада Владимир Родич ўз номига ёздириб қўйди.
Бу ғалабадан сўнг Александр Хомяков шогирдлари очколарини 13 та етказиб олди ва турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Суперлига
vs
Buxoro won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ