Суперлига. "Бунёдкор" ўз стадионида "Андижон"ни мағлуб этди
- 11-август 2024, 22:28
- Jahongir Inomjonov
- 2
- Футбол
Бугун Суперлиганинг 15- тур ўйинлари давом эттирилди.
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз стадионида "Андижон" клубига қарши майдонга чиқди. "Қалдирғочлар"нинг қўли баланд келган ушбу баҳс 2:0 ҳисоби билан якунланди.
Учрашувнинг 47-дақиқасида Музаффар Олимжонов "Бунёдкор"ни олдинга олиб чиққан бўлса, Бобурбек Юлбошевнинг 87-дақиқадаги голи ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа "қалдирғочлар" мавсумдаги иккинчи ғалабасига эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ