
Суперлига. 7-турнинг икки ўйинида VAR тизими ишлайди
- 3-май 2021, 11:02
- Shahzod
- 0
- Футбол
4 майдан Суперлиганинг 7-тур баҳслари старт олади. Биласиз, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда.
Жумладан, Суперлига 7-туридан ўрин олган икки беллашувда Video Assistant Referee тизими ишлайди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Унга кўра, “Бунёдкор” – “Насаф” ва “Металлург” – “Сўғдиёна” баҳсида VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ