
Супергол урилган баҳсда Сергеевнинг жамоаси соврин эгасига айланди (видео)
- 2-март 2022, 20:54
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Тобол" ва "Қайрат" жамоалари ўртасидаги Қозоғистон Суперкубоги учун кечган баҳс ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, костанайликлар футболчиси Мужиков пенальтидан йўллаган аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунига қадар Жоау Пауло мувозанатни тиклаган бўлса, Жаксиликов 83-дақиқада дарвозани ишҳол этиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, Игорь Сергеев жамоаси билан Суперкубок эгасига айланди. Қуйида меҳмонлар футболчиси киритган супер голни томоша қилинг.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ