
"Странджа": Чорак финални ўзбекистонлик боксчилар "ёндирди" ёхуд 10 та жанг ва 10 та ғалаба!
- 9-феврал 2024, 21:39
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Бугун Болгарияда бўлиб ўтаётган халқаро "Странджа" турнири доирасида 10 нафар боксчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳсларга киришишди. Кечаги жанглардан сўнг ҳозирча 4 нафар боксчимиз ярим финал босқичига чиқиб улгуришганди. Қувонарлиси, бугун рингга кўтарилган барча вакилларимиз ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Биргина Ҳасанбой Дўсматовнинг рақиби чиқмаганлиги сабабли кейинги босқичга ўтган бўлса, қолган 9 боксчимиз чиройли жанглари билан барчани хурсанд қилди ва ғалабали одимларини давом эттирди. Демак, боксчиларимиз ушбу рақибларини чорак финалда мағлуб этди.
-51 кг Асилбек Жалилов - Риги Мостафа (Эрон) 5:0
-54 кг Ҳасанбой Дўстматов - Давит Егорян (Арманистон) – рақиб чиқмади.
-54 кг Ҳужаназар Нортожиев - Лалит (Ҳиндистон) 5:0
-57 кг Шаҳзод Музафаров - Даниял Шаҳбаҳш (Эрон) 5:0
-60 кг Дилшод Абдумуродов - Максим Власиук (Украина) 4:0
-60 кг Абдумалик Ҳалоков - Руслан Кузеубаев (Қозоғистон) 5:0
-63,5 кг Адҳамжон Муҳиддинов - Ерассил Танкай (Қозоғистон) 5:0
-71 кг Иқболжон Ҳолдоров - Эскерҳан Мадиев (Грузия) 5:0
-75 кг Фазлиддин Эркинбоев - Нурканат Райис (Қозоғистон) 4:1
-75 кг Жавоҳир Умматалиев - Деепак (Ҳиндистон) 5:0