
Стоунс ЖЧ рекордини ўрнатди
- 11-декабр 2022, 09:06
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Бугун тунда ЖЧ чорак финал сўнгги баҳси доирасида Англия Францияга қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашув давомида "уч шерлар" ҳимоячиси Жон Стоунс пас бериш аниқлиги бўйича 100%лик натижа қайд этди. Унинг 72 та узатмаси шерикларига аниқ етиб борган, бу эса жаҳон чемпионати рекордидир.
Стоунс 1974 йилда германиялик Паул Брайтнер қайд этган натижадан (57/57) ўзиб кетди. Эслатиб ўтамиз, Франция ярим финалда Марокашга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ