Андижонда спортни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва каратэни оммалаштириш бўйича вилоят каратэ федерациясида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон чемпионати, кубоги ва бир қатор халқаро турнирлар совриндорлари тақдирланишди. Жумладан, 5 карра Ўзбекистон чемпионати, кубоги ва Осиё чемпионати соҳиблари ҳамда 1-дан қора белбоғ совриндорлари бўлган Жавоҳир Абдулатипов ва Рустамова Саодатга Ўзбекистон спорт устаси унвони тантанали тарзда топширилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ