Спорт курашлари. Улуғбек Рашидов — икки карра Осиё чемпиони!
- 26-июн 2024, 21:22
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Яккакурашлар
Иорданияда спорт курашлари бўйича ўтаётган Осиё чемпионатида U17 ёш тоифасидаги баҳслар ўз якунига етди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, шу куни терма жамоамиз ҳисобига 1 та олтин ва 1 та кумуш медаль қўшиб қўйилди.
Жумладан, маҳоратли эркин курашчимиз Улуғбек Рашидов -48 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, икки карра қитъа чемпионлигига эришди. Шунингдек, Жўрабек Раҳмонов -45 кг вазнда кумуш медаль билан тақдирланди.
Олтин медаль:
-48 кг: Улуғбек Рашидов
Кумуш медаль:
-45 кг: Жўрабек Раҳмонов
Шу тариқа, ёш эркин курашчиларимиз мусобақани 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунлашди. Бугун мусобақада дам олиш куни. Эртадан U23 ёш тоифасидаги баҳслар бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ