
Спорт курашлари. Осиё чемпионатининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди
- 24-июн 2024, 14:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Яккакурашлар
Иорданияда ўтаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича бир қатор вазн тоифаларида кечган беллашувларда юртдошларимиз 3 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз:
Олтин медаль:
-65 кг: Фаёзбек Эшмирзаев
-71 кг: Беҳрузбек Валиев
-40 кг: Шоҳиста Шоназарова
Бронза медаль:
-80 кг: Шоҳжаҳон Шавкатов
-46 кг: Меҳрибону Худойназарова
Аҳамиятлиси, чемпионатда гиламга чиққан барча “классик” курашчиларимиз юртимизга медаль билан қайтиб келадиган бўлди. Муросасиз баҳслар давомида улар 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлган ҳолда умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни ҳам эгаллашди.